КАМБАҒАЛЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ – ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ ҚУРИШ САРИ ЙЎЛ

– Бу миллий мақсад ва барқарор ривожланиш вазифалари нималарни ўз ичига олади?

– Мазкур мақсадларда  асосан қуйидагилар белгиланди:

– озиқ-овқат хавсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланишига кўмаклашиш;

– соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барчани қандай ёшга кирганлигидан қатъий назар фаровонликка эришувига кўмаклашиш;

– кенг қамровли, адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш, барчанинг бутун ҳаёти давомида таълим олиш имкониятларини рағбатлантириш;

– гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш;

– барқарор ривожланиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, сув ресурсларини эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, барчанинг соғлиқ ва тозалигини сақлаш учун сув ресурсларининг доимий мавжудлигига эришиш ва у билан таъминлаш;

– замонавий, ишончли, доимий ва арзон энергия манбаларидан фойдаланишга эришишни таъминлаш ва бошқалар.

– Айтингчи, мамлакатда давлатнинг камбағалликка барҳам бериш ва уни камайтиришга доир чора-тадбирлари юзасидан нималарга эришилди?

– Кейинги икки йил ичида Президент Ш. Мирзиёев ташаббуси билан бу борада жуда кўплаб   чора- тадбирлар кескин авж олди. 2018 йил 7 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Шунингдек, мазкур дастур ижросини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартда “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда тижорат банклари орқали 6,2 триллион сўм ажратилди. Мазкур маблағларни ўзлаштириш қониқарсиз ташкил этилгани учун 2019 йил 2 майда Президент Ш. Мирзиёев раислигида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижросини сифатли ташкил этиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Албатта, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури халқимизни фаровон этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадларида қабул қилиниб, унинг руҳи инсонпарварлик ғояси билан суғорилди.

Мамлакатда ана шу тариқа амалга оширилаёган камбағалликка қарши курашдаги туб бурилиш Президент Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қуйидагича ифодаланди: “камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир”. Шунингдек, Мурожаатномада Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди, бу борада халқаро меъёрлар асосида чуқур ўрганишлар ўтказиб, камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган янги методологияни яратиш лозимлиги вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Юртбоши ўз Мурожаатномасида жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият бериш, шу мақсадда аҳоли ва тадбиркорларга, микромолия хизматлари ва молиявий ресурсларга, давлат харидларига кенг йўл очиб бериш каби дастурий вазифаларни илгари сурди.  Аҳоли ичидан бу соҳага мойил кишилар билан тизимли иш олиб бориб, уларни касбга қайта тайёрлаш орқали уларни муносиб иш жойи билан таъминлаш вазифаси кўрсатилиб,  бу мақсадлар учун 700 миллион доллар ажратилишини таъкидлаб, Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ижтимоий тадбиркорлик асослари ва уни рағбатлантириш чоралари тўғрисида тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Шунингдек, ҳукумат 2020 йилда давлат дастурлари доирасида ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали 500 мингта янги иш ўрини яратишни таъминлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Албатта, ҳозирги даврда жаҳондаги барча мамлакатларда камбағаллар сони 700 млн. кишини ташкил этиб, уларнинг аксарияти ўз бошидан очликни кечирмоқда, ижтимоий муҳтожлик, таълим олиш, санитария шароитлари, ичимлик суви истеъъмол қилишда чекланиш, давлатлар қарорларини қабул қилишда иштирок эта олмаслик кабиларга дучор бўлмоқда. Уларнинг кўпроқ қисми Жанубий Осиё ва Африканинг Сахарадан жанубдаги мамлакатларда кенг тарқалган.

– Ривожланган мамлакатларда аҳолининг қайси қатлами камбағал ҳисобланади?

– Ўртача даромаднинг 50-60 фоизидан кам маблағ олаётганлар камбағал ҳисобланади. Ўтган ўн йилликда бу каби камбағал кишилар Европа Иттифоқи давлатларида 16 фоизни, АҚШда эса 13,2 фоизни ташкил этди. Албатта, камбағал кишиларнинг ижтимоий ҳолати бошқа барча одамларнинг фаровонлигини ўсишига салбий таъсир этиши муқаррар.  Яъни, камбағал аҳолининг ўсиши иқтисодий ривожланишга катта зарар келтиради – аҳолининг товар ва маҳсулотлар сотиб олиш қобилияти камаяди, жамиятнинг бирдамлигига зарар етади, сиёсий ва ижтимоий тангликлар рўй бериши мумкин, жиноятчилик кўпайишига олиб келади ва ҳоказо.

Лекин, шунга қарамай бу соҳада умидбахш ўзгаришлар ҳам сезилмоқда: 1990 йилда жаҳондаги мамлакатларда 36 млн. аҳоли кунига 2 доллардан кам даромад ҳисобига яшаган бўлса, 25 йилдан кейин бу кўрсаткич 10 фоизга, 2018 йилга келиб эса 8,6 фоизга пасайди. Ўзбекистонда эса фақат ўтган бир йил ичида ярим фоизга камайди.

– Аниқлик киритсангиз, мамлакатда Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларини ижросини таъминлаш жараёнида камбағалликни қисқартиришнинг турли йўллари аниқланди. Уларнинг ичида энг асосийси – аҳолига тадбиркорлик билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиб бериш дедингиз ? Қандай ва қайси шароитлар ҳақида гап бормоқда?

– 2022 йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушган бўлиб, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлди. Олдинги йилда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди. Бу ишлар 2023 йилда ҳам давом эттирилмоқда. Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўринларини яратиш вазифаси қўйилган.. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ, 2026 йил охирига қадар мамлакатда камбағаллик даражасини икки баробарга камайтириш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Конституция янги лойиҳасида мамлакатда ижтимоий давлат қуришга оид ҳуқуқий асослар жой олди. Ҳақиқатан ҳам камбағалликка қарши курашни давлат сиёсати даражасига кўтарилиши – Ўзбекистонда ижтимоий давлат қурилаётганлигидан дарак беради.

Yuqoriga o'tish
O'zbekiston matbuoti | Ilmiy nashr